«Барселона» - «Манчестер Сити» ҳамда ПСЖ - «Байер» учрашувлари бўлади
Футбол янгиликлариБедор ва уйқусиз тунлар давом этади… Футбол ишқибозлари бугунги ўйинларни кўришмаса бўлмас. Зеро, спектакль аталмиш ушбу «саҳна» асари ҳар доим ҳам қўйилмайди. Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари бугун ҳам бўлиб ўтади. Унда иккита ўйин кўрамиз. Уларнинг бири Парижда бошланади. Маҳаллий ПСЖ жамоаси Германиянинг «Байер» клубини қабул қилади.
Биринчи ўйиндаги йирик ҳисоб, парижликларни кейинги деярли олиб чиққан. Бугун Блан шогирдлари йирик ҳисобда мағлубиятга учрашмаса бўлди.Иккинчи беллашув бўлса, Каталонияда бўлиб ўтади. Унда «Барселона» жамоаси Англиянинг «Манчестер Сити» клубини қабул қилади. Яширмаймиз, биринчи учрашувдан кейин кўпчиликнинг боши қотиб қолди. Чунки, улар «шаҳарликлар»дан 2:0 ҳисобидаги мағлубиятни кутмаганди.
Сизнингча, жавоб учрашувида «Сити» мағлубият аламани ола биладими? Бу саволга ўйиндан сўнг жавоб оламиз.Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувлар Тошкент вақти билан соат 00.45да бошланади.