avatar
Куч
3981.83
Рейтинг
+1479.43

Абдурахмонов Абдумалик Абдуғофирович

Мақолалар

Боғчага бормайдиган болаларнинг ота-онаси учун қўлланма яратилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

Мактабгача таълим муассасалари педагоглари фарзандлари боғчага бормайдиган ота-оналари учун методик қўлланма тайёрлашди.Бу болаларнинг саводхонлигини ошириш ва ҳар томонлама тарбиялашга кўмаклашади. Қўлланма Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим муассасалари ҳодимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика ўқув-методик маркази томонидан яратилган.Қўлланманинг биринчи нашри ота-оналарга тарқатиб бўлинди. Китоблар халқ таълими муассасаларининг методик кузатувлар туман бўлимлари ҳамда маҳалла қўмиталари томонидан тарқатилмоқда. Қўлланма тўплами бешти китобдан ташкил топган бўлиб, ҳар бири болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Уларнинг ичида расм чизишни ўргатувчи «Ўзинг бажар» брошюраси, «Мактабгача ёшдаги болалар учун математика» китоблари мавжуд. Шунингдек, тўпламда болалар вақтини мазмунли ўтказишлари учун энг яхши асарлардан ташкил топган «Болалар учун хрестоматия» ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талаблари тақдим этилган брошюра ҳам бор. Улар ота-оналарга фарзандлари қандай ўсиб-улғайётганини кузатиш ва уларни тўғри тарбиялашга ёрдам беради.Қўлланманинг навбатдаги партияси болаларни биринчи синфга тайёрлаш комплекс тадбирларини амалга ошириш чоғида тарқатилади. Мазкур тадбирлар “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.


darakchi.uz/jamiyat-2/3634-bo-chaga-bormajdigan-bolalarning-ota-onasi-uchun-llanma-yaratildi

Гулнора Каримова Ўзбекистон миллий термасини биринчилардан табриклади

Футбол янгиликлари
Спорт

26 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Ливан миллий терма жамоалари иштирокидаги футбол учрашувини 35 минг мухлис стадионнинг ўзидан, яна миллионлаб ишқибозлар телевизор орқали томоша қилдилар. Ўта қийин кечган ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, жаҳон чемпионати сари яна бир муҳим қадам ташладилар. Шубаҳсиз ана шу ғалабада футболчиларимизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ҳам хиссаси катта бўлди.Бу борада ҳам барчага ўрнак бўлиш ва миллий терма жамоамизга мухлислик қилиш мақсадида янги стадионга Гулнора Каримова ҳам ташриф буюриб, бутун ўйин давомида тинмай олқишлаб турди. Ўйин тугагач эса, майдонга тушиб терма жамоа аъзоларини шахсан табриклаб чиқди. Қуйида ушбу лахзалар муҳрланган тасвирларни кўришингиз мумкин.


darakchi.uz/siz-nima-dejsiz/3592-gulnora-karimova-uzbekiston-millij-termasini-birinchilardan-tabrikladi-fotosuratlar

Роналду Пересдан хафа бўлдими?!

Футбол янгиликлари
Спорт

Барселонадаги BTV телеканали орқали намойиш этилган «La Porteria» кўрсатувида қизиқ бир ҳолат юзага келди.Ушбу дастурда Мадриднинг Реал жамоаси президенти Флорентино Перес ҳақида лавҳа намойиш этиларкан, унинг махсус бир кечада бўлиб ўтган суҳбат чоғида «Барселона» жамоасининг етакчиси Леонел Мессини дунёдаги энг яхши ўйинчи, деб айтгани маълум қилинди. Перес ўз дўстлари даврасида «Леонел Месси дунёнинг энг зўр ўйинчиси, Барселона билан ўртамиздаги фарқни айнан у белгилаб турибди», — деб айтган экан.Бундан хабар топган Роналдунинг асаби бузилгани табиий, ахир ўз раҳбарининг рақибини кўкларга кўтариши кимга ҳам ёқади, дейсиз...

ЖЧ-2013. Ўзбекистон «F» гуруҳидан ўрин олди

Футбол янгиликлари
Спорт

Туркиянинг Истамбул шаҳрида Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2013 мусобақасининг финал босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси «F» гуруҳидан ўрин олди.Бизнинг гуруҳдан Океания чемпиони, Уругвай ва Хорватия термалари ҳам ўрин эгаллашди.Барча гуруҳлар билан танишинг:«А» гуруҳиФранцияАфрика вакилиАҚШИспания«B» гуруҳиКубаЖанубий КореяАфрика вакилиПортугалия«C» гуруҳиТуркияСалвадорКолумбияАвстралия«D» гуруҳиМексикаГрецияПарагвайАфрика вакили«E» гуруҳиЧилиАфрика чемпиониАнглияИроқ«F» гуруҳиОкеания чемпиониЎзбекистонУругвайХорватия.Ўзбекистон гуруҳининг ўйинлари Бурса шаҳрида бўлиб ўтади.

«Олтин тўп»ли чемпионатлар ва клублар

Футбол янгиликлари
Спорт


«Олтин тўп». Эҳҳе, бу мукофотни олиш ҳар қандай футболчигаям насиб қилавермаса керак-ов, яна ким билади дейсиз, буни олий ҳакам вақт кўрсатади.«Олтин тўп»ни кўпинча ҳужумчилар қулга киритадилар, уларга ҳавас қилсак арзийди. Аммо дарвозабон билан ҳимоячиларга сабр тилашдан бошқа чорамиз йўқ. «Олтин тўп» тарихида фақат бир маротаба дарвозабон, икки маротаба ҳимоячилар қўлга киритгани бунга мисол бўла олади.Бугун мен сизларга «Олтин тўп»ни қайси футболчилар қўлга киритгани ҳақида эмас, балким ўша футболчиларнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритишида ўзи ўйнаган чемпионатларнинг ва клубларнинг бош мурабийидан то жамоадошларигача алоҳида ҳиссаси бор эканлигини инобатга олиб, чемпионатлар ва клубларнинг номи «кадр ортида» қолиб кетмаслиги учун шу фикрга келдим.


Сами Хедира Чемпионлар лигаси финалида класико кўрмоқчи

Футбол янгиликлари
Спорт

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг фикрича, Чемпионлар лигаси якуни учун азалий рақиблари «Барселона»га қарши майдонга тушиш мусобақа обрўсига мос тушади.— Биз ҳаммамиз 10-марта Европа кубогини қўлга киритишни истаймиз. «Реал» — «Барселона» дунёдаги энг қизиқарли ўйин ҳисобланади ва «Уэмбли»да бу икки клуб тўқнашса, ҳамма хурсанд бўлади. Жамоамиз «Барса»ни кетма-кет икки марта енгди, «Манчестер Юнайтед»ни мусобақадан чиқариб юборди. Яна бир марта айтаман, «Реал» айни вақтда кучли жамоадир.унингдек, у Моуриньо ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.— Моуриньо шогирди эканимдан ростдан ҳам мамнунман ва Мадридда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. «Реал»дек ажойиб клуб учун Моуриньо жуда тўғри қарор бўлганди. У машҳур мураббий ва буюк инсон. Унинг жамоада қолишини истайман.

Миллий терма жамоа БААга жўнаб кетди

Футбол янгиликлари
Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси 20 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш учрашувини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.22 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги 2-тур учрашувини ўтказади. Шу куни «Муҳаммад Бин Зайд» стадионида Миржалол Қосимов шогирдлари «Е» гуруҳи етакчиси – Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушади.Тошкентдаги икки кунлик йиғиндан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни БААга жўнаб кетди. Учрашувда иштирок этиш учун 23 нафар футболчи терма жамоага жалб этилган.Қайд этиш жоиз, БААга қарши ўйин якунига етганидан сўнг Ўзбекистон термаси 23 март куни Тошкентга қайтади. Шундан сўнг уч кун ўтиб миллий терма жамоа ўз майдонида Ливанни қабул қилади. Ушбу ўйин ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 7-тур ўйинлари доирасида бўлиб ўтади.Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғини ва бўлажак учрашувларига чақирилган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин:Дарвозабон:Игнатий Нестеров («Бунёдкор»), Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор»), Сардор Қобулжонов («Бухоро»).Ҳимоячилар: Виталий Денисов («Локомотив», Россия), Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»), Артём Филипосян («Бунёдкор»), Шоҳруҳ Гадоев («Насаф»), Ислом Иномов («Локомотив»), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Шавкат Мулладжанов («Лиаонинг», Хитой), Владимир Козак («Пахтакор»).Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев («Бунёдкор»), Фозил Мусаев («Бунёдкор»), Санжар Турсунов («Локомотив»), Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Одил Аҳмедов («Анжи», Россия), Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Сервер Жепаров («Сёнгнам», Жанубий Корея).Ҳужумчилар: Марат Бикмаев («Актобе», Қозоғистон), Улуғбек Бақоев («Иртиш», Қозоғистон), Александр Гейнрих («Актобе», Қозоғистон).

Барча таълим ходимларини Наврўз байрами билан

Блог им. akt84

Табиат уйғониб, баҳор нафаси тобора кучайиб, она-заминимиз яшил либосга бурканиб бораётган шу ёруғ ва мунаввар кунларда Сизларни, оила аъзоларингизни ва жамоангизни юртимизга кириб келаётган “Наврўзи олам — янгиланиш ва яшариш байрами” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонигизга тинчлик ва осойишталик, дастурхонигизга қут-барака ҳамда Ватанимизнининг гуллаб яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизга улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси 

Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Блог им. akt84

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!Муҳтарам меҳмонлар!Шу кунларда каттаю кичик барча юртдошларимиз бағрини кенг очиб, баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш Наврўз айёмини “Хуш келибсан ўлкамизга, Наврўзи олам!” деб, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.Шу мунаввар тонгда сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.


Карикатура - Миржалол Қосимов ва унинг ишонган шогирдлари!

Футбол янгиликлари
Спорт

Яқинда жамоамиз ниҳоятда муҳим бўлган учрашувни ўтказади. 26 март куни Жаҳон чемпионати саралаш доирасида Ливан терма жамоасини қабул қиладиган Миржалол Қосимов шогирдларидан бутун Ўзбекистон ахли чиройли ғалаба кутмоқда. Шундай экан, ўйин арафасида кайфиятларни чоғ қилайлик ва вакилларимизни қўллаб-қувватлайлик. Умид қиламизки, ана шу учрашувдан кейин ҳам бизни байрамона кайфият тарк этмайди. Терма жамоамизнинг устунлари бўлмиш Сервер, Одил, Игнатий, Саша ва албатта Миржалолга эса қуйидаги ҳазилимизни инъом этамиз.


darakchi.uz/sport-2/3425-futbol-karikatura

Ushbu savollarga javob bering va O‘zbekison—Livan o‘yiniga chipta yutib oling!

Футбол янгиликлари
Спорт

“Daryo” jamoasi futbol ishqibozlariga O‘zbekiston—Livan uchrashuviga bepul chipta egasiga aylanish imkonini beradi. Buning uchun quyidagi 10ta savolga tezkor javob berishingiz kerak bo‘ladi.



Savollar:O‘zbekiston futbol federatsiyasi qachon tuzilgan?O‘zbekistonda birinchi futbol jamoasi qachon va qayerda tuzilgan?O‘zbekistonlik futolchilar ichida olimpiada o‘yinlarida ishtirok etib bronza medallarni qo‘lga kiritgan o‘yinchilar kimlar?O‘zbekistonda ham futbolchi, ham murabbiy sifatida yilning eng yaxshisi deb topilganlar kimlar?O‘zbekiston terma jamoasida brazilyalik, germaniyalik, angliyalik murabbiylar ishlashgan. Ularning ism sharifini ayting?O‘zbekistonda yilning eng yaxshi futbolchisi so‘rovida eng ko‘p g‘olib bo‘lgan futolchi kim?2005-yilda O‘zbekiston va Bahrayn terma jamoalari o‘rtasidagi ikki o‘yinni yevropalik hakamlar boshqargan. Ular kimlar edi?O‘zbekistonlik murabbiylar ichida kim birinchi bo‘lib Osiyoning eng yaxshi murabbiyi bo‘lgan?O‘zbekiston terma jamoasining eng yirik g‘alabasi va eng yirik mag‘lubiyati qachon, qaysi jamoaslar ishtirokida bo‘lgan?O‘zbekiston terma jamoasini jahon chempionati saralash bahslarida atigi bitta o‘yinda bosh murabbiy sifatida maydonga olib tushgan mutaxassis kim?Usbu savollarga quyida javob bering (fikr bildirish yo‘li bilan). Savollarga to‘g‘ri va tez javob bergan uch o‘quvchimiz O‘zbekiston—Livan o‘yiniga chipta qo‘lga kiritadilar.daryo.uz/2013/03/15/ozbekiston-livan-oyiniga-bepul-chipta-egasiga-aylaning/

«Бунёдкор» стадионига 3D сайр

Футбол янгиликлари
Спорт

Тошкентда дув-дув гап. «Бунёдкор» стадионида 26 март куни ўтказиладиган ўйин эл оғзида. Бир томондан Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўйин омманинг хаёлини ўғирлаган бўлса, иккинчи томондан мана шу муҳим ўйиннинг янги стадионда ўтказилиши бутун Республика бўйлаб муҳокама қилинаяпти.Шунга ўхшаш ҳолат стадионнинг очилиш маросими арафасида бўлганди. Унда саволлар ҳозиргига қараганда кўп эди. Жавоби ҳам мавҳум эди. Зеро, стадион янги, унинг ичини, харитасини саноқли одамларгина кўрган эди.Бугун эса уйда ўтириб ҳам «Бунёдкор» стадионига бориш мумкин. Интернет керак. Стадион маъмуриятининг расмий сайти ишга тушди ва арена билан боғлиқ ҳамма саволлар шу ерда бор.Сайтнинг борлиги шундоқ ҳам бошқа мавзудаги саволлар тахланиб қолган бир вақтда, стадион харитаси, у ерга қандай кириш, ейиш ёки ичиш учун нималар олиб кириш мумкинлиги ва шунга ўхшаш бошқа саволларга ишқибозларнинг ўзи жавоб топишига имкон беради. Стадион бўйлаб 3D форматида сайр қилиш ҳам мумкин. Хоҳланг матбуот марказига, хоҳланг ресторан ёки барга, стадион музейига киринг. Чипта ҳам керакмас. Ҳеч ким «қаерга кетаяпсан» демайди.Фақат яхшилаб титкиласангиз бўлди.Стадион сайти: bunyodkor-stadium.uz/3 D cайр: bunyodkor-stadium.uz/3d_tour

Европа Чемпионлар лигаси ва европа лигаси Чорак финалдаги жуфтликлар

Футбол янгиликлари
Спорт

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.Саккиз жамоа ўзларининг кейинги босқичдаги рақиблари номини билиб олишди.Бу босқичда Испания ва Германия грандлари бир-бирлари билан ўзаро рўбарў келишмади.Қуръа натижасига кўра, қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашадиган бўлишди.1-жуфтлик:Малага — Боруссия2-жуфтлик:Реал — Галатасарой3-жуфтлик:ПСЖ — Барселона4-жуфтлик:Бавария — Ювентус.Мусобақа ярим финалида учрашадиган жамоалар номи ушбу босқичдан сўнг ўтказиладиган қуръа натижасига кўра аниқланади.Яъни ярим финал олдидан яна қуръа ташланади. ЕВРОПА ЛИГАСИ. ЧОРАК ФИНАЛЧелси – Рубин Тоттенхэм – Базель Фенербахче – Лацио  Бенфика – Ньюкасл

Мана футбол

Футбол янгиликлари
Спорт

Узоқ давом этган баҳслардан сўнг, «Барселона» яна бир бор ўз буюклигини исботлади.Буюклик сари шахдам қадамлар билан кетаётганлардан бири Лионель Месси «Милан»га қарши кечган жавоб учрашувида икки тўп киритган бўлса, Вилья ва Албаларнинг киритган голлари ҳисоб 4:0 кўринишидаги даҳшатли ҳолатга келишини таъминлади.

«Милан»га қарши «Барселона» бугун

Футбол янгиликлари
Спорт

Имконлар тугаган жойда фидойилик бош кўтаради ва ўзини қурбон қилиб бўлса-да, мўъжизалар яратади. Мўъжиза эса биламизки, ҳар куни, ҳар соатда рўй беравермайди.Унинг ҳам ўзига яраша юз бериш қонуниятлари мавжуд. ЕЧЛнинг бу мавсуми ана шундай мўъжизалар арафасида турибди, чоғи…


Гулистон шаҳри 6-мактаб

Йил мактаби

 


 Бугунги замонавий бошқарув, таълим муассасаси рахбаридан билимдонлик, омилкорлик, ижодкорлик, талабчанлик ва айни пайтда меҳрибонлик ва эзгулик билан фаолият олиб боришни талаб этади.


Айни чоғда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби саранжом — саришталиги, ободончилиги, тартиб-интизоми, таълим-тарбия самарадорлиги, янгиликлар, педагогик жамоасининг аҳиллиги ва ўқувчиларнинг ғайрат шижоати билан илғорлар сафидан ўрин олган.


«БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 3:0.

Футбол янгиликлари
Спорт

 


 «БУНЁДКОР» (Тошкент) – «НАСАФ» (Қарши) 3:0 (2:0)Ҳакамлар: В.Цейтлин, Н.Рўзимов, О.Абдувасилов, А.Эргашев.Голлар: Александр Пишур, 14 — 1:0 (пас Лутфулла Тўраев). Фозил Мусаев, 29 — 2:0 (пас Жавлон Иброҳимов). Алибобо Раҳматуллаев, 87 — 3:0 (пас Жасур Ҳасанов). «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров (сардор), 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев, 46), 8.Жавлон Иброхимов, 11.Александр Пишур (17.Камолиддин Мурзоев, 80), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев, 19.Жасур Ҳасанов, 23.Саҳоб Жўраев (6.Анвар Ғофуров, 64)Захирадагилар: 25.Муроджон Зухуров, 5.Дилшод Жўраев, 9.Игорь Таран, 33.Олег Зотеев.«Насаф»: 1.Михаил Наумов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Зохид Абдуллаев (41.Азамат Алланиёзов, 63), 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян (сардор), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шохруҳ Гадоев, 27.Илҳом Юнусов, 32.Хамза КаримовЗахирадагилар: 21.Ғайратжон Ҳасанов, 8.Мирзакамол Камолов, 14.Лазиз Убайдуллаев, 19.Элдор Бойматов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Суҳроб НеъматовОгоҳлантиришлар: Ҳамза Каримов 38, Фозил Мусаев 58, Артём Филипосян 66, Назоратчи: Г.Имомов.