avatar
Куч
3981.83
Рейтинг
+1479.43

Абдурахмонов Абдумалик Абдуғофирович

Мақолалар

Ҳамдўстлик кубоги-2013. Россия - Ўзбекистон — 2:2

Футбол янгиликлари
Спорт

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ҳамдўстлик кубоги-2013 мусобақасига старт берилди. Унда ФИФА президенти Йозеф Блаттер иштирок этди ва футболчиларни ўзининг нутқи билан қутлади. Тантанали очилиш маросими ниҳоясига етгач, Россия ҳамда Ўзбекистон ёшлари майдонга сафланишди.Қизиқарли бошланган ўйиннинг 10-дақиқасидёқ ўнг қанотдан ошириб берилган узатмани Козак боши билан чиройли тарзда дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, россияликларнинг чап қанотдан тепган тўплари Бобурбек Йўлдошев тегиб автогол қайт этилди, 1:1.Шундан кейин 30-дақиқада учрашув ҳаками бизнинг дарвозамизга пенальти белгилади. Ўн бир метрлик зарбани Маҳмудов ишончли тарзда амалга ошириб, русларни олдинга олиб чиқди.Лекин, ўзбекистонлик футболчиларнинг сайъ-ҳаракатлари билан 40-дақиқада жавоб тўпи йўлланди. Искандаровнинг чап оёқда берган зарбасини Россия термаси дарвозабони қайтара олмади.Иккинчи бўлимда ҳам голга тортадиган ва вазиятлар содир этилди. Аммо, жамоалар бошқа гол уришмади. Шу тариқа Ўзбекистон ўзининг дастлабки очкосига эга бўлди. Ҳамдўстлик кубоги-2013, 1-тур  Россия — Ўзбекистон — 2:2 Голлар: Йўлдошев (11, автогол), Маҳмудов (30, пен) — Козак (10), Искандаров (40).

Ҳамдўстлик кубоги-2013. Бугун Россия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади

Футбол янгиликлари
Спорт

 Бугун Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳрида Ҳамдўстлик кубоги-2013 мусобақасига старт берилади. Тўртта учрашув орқали биринчи тур баҳслари бошланади. Ушбу ўйинлар орасида Ўзбекистон ёшлар термасининг ҳам ўйини бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 21.00да Россия — Ўзбекистон баҳси бошланади.Барча учрашувлар 25 минг одам сиғадиган «Петербургский» мажмуасида бўлиб ўтади.Мусобақанинг очилиш маросимига ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташриф буюради ва айнан ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинини бевосита стадиондан туриб кузатади.Россия термаси бўлса, бу мусобақада 2016 йилги Олимпиадаги тайёргарлик кўрадиган футболчиларнинг иккинчи таркибини олиб келишини маълум қилган. Бу ҳақида терма жамоа катта мураббийи Николай Писарев айтиб ўтди.Хуллас, бошқа давлатлар учун унчалик аҳамиятга эга бўлмаган мусобақа биз учун жудаям қизиқдир ва унда термамизнинг барча ўйинларини катта ҳаяжон билан кузатамиз.Бугунги Ўзбекистон термасининг ўйинини «Спорт» телеканали тўғридан-тўғри намойиш этиш эҳтимоли жудаям юқори. Айни пайтда «Мир» телекананалидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Хорижий тилни энг яхши ўзлаштирган ўқувчи” кўрик –танлови ғолибларини Вилоят ҳокими грантлари билан тақдирлаш тадбири Сирдарё вилоятида ўтказилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Янги йилнинг илк кунларида вилоятимизда яна бир катта тадбирни ўтказилди.
Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2012 йил 10 декабрь куни   қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1875-сонли қарорининг ижроси сифатида бугун вилоятимизнинг 78 нафар иқтидорли, хорижий тилларни энг яхши ўзлаштирган ўқувчиларимизга энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдоридаги грантларни топширилди.

«Коринтианс» – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони!

Футбол янгиликлари
Спорт

Япония давлатида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви ниҳоясига етди.
Унда Бразилиянинг «Коринтианс» жамоаси Лондоннинг «Челси» клубига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, Лотин Америка вакилларининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳарбий хизматни ўтаганларга қанча қўшимча балл берилади?

Блог им. akt84
Яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг қарори билан қабул қилинган “Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда Ватан олдидаги муқаддас бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг олий ўқув юртларига киришда олажак имтиёзлари борасида бир қанча тартиб қоидалар белгилаб берилди.

КИМ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ?
Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган, зарур билим даражасига ва намунали ҳарбий интизомга эга муносиб ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командирлари томонидан берилади.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин булган максимал балларнинг 27 фоизи микдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади. Бу эса 61,2 балл дегани.

«Катта фил» яна марказий саҳнада!

Футбол янгиликлари
Спорт
Луиз Фелипе Сколари орадан 10 йил ўтиб, яна Бразилия терма жамоаси бошҚарувини ўз Қўлига олди. У 2002 йили Бразилия терма жамоасининг 5-марта жаҳон чемпиони бўлишини таъминлаганди.

Орадан 10 йил ўтди ва мамлакат яна «Катта Фил»га ишонч билдирди. «Бунёдкор»нинг собиқ мураббийи бу сафар «селесао»ни 6-марта сайёранинг футбол тахтига кўтариши лозим. Зеро, ЖЧ-2014 айнан Бразилия майдонларида бўлиб ўтади ва табиийки, мезбонларни чемпионликдан ўзга натижа сира қониқтирмайди. «ССФ» нашри Луиз Фелипе Сколарининг орадаги 10 йил ичида нималар билан банд бўлганларини кўриб чиқди.

«Тўпурар» футбол дарвозабонлари

Футбол янгиликлари
Спорт

Футбол дарвозабони миллонлар ўйинида алоҳида таърифга эга ўйинчи. Қанчадан-қанча ишқибозлар футбол матчларини гол бўлишини кутиб кузатадилар. Дарвозабонлар бўлса ишқибозларни ана шундай қувончли лаҳзалардан маҳрум қилишни касб қилишган. Биз футболдаги стереотипга ўрганиб қолганмиз: ҳужумчи олдинги чизиқда бўлиши керак, дарвозабон эса ўз дарвозаси дахлсизлигига жавоб бериши лозим. Ҳа футбол ўйини тартиби шундай тузилган, голкипер эса жамоа бўлиб ўйналадиган спорт тури ичидаги алоҳида турдир. Футбол мутахассислари жуда кўп ишлатадиган бир мақол бор: дарвозабон бу –ярим жамоа, шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки — гол урадиган дарвозабон — жамоанинг олтин ёмбисидир.  

«Бунёдкор» — Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Футбол янгиликлари
Спорт

«Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон кубогининг финалида «Насаф»ни мағлуб этди ва келаси мавсумда тўғридан-тўғри Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. "Қалдирғочлар" Кубокни учинчи марта ўз музейларига олиб кетадиган бўлди. 

Турмуш ўртоғимга тасаддук.

Блог им. akt84
Ярашибди бошингизга заррин рўмол… Шу рўмолга мос тушибди ойдек жамол... 

Тотувлигимизга асло кўз тегмасин…  Ширин ҳаётимиз хеч кўрмасин завол... 

Биз кечирган ҳаёт ўзи узун довон… Бу довондан оша олдик биз икковлон... 

Кўшу хўкиз бўлиб тортдик дунё ишин… Ўттиз уч йил ўтибди-я, тотув шодон.... 

Қиз- ўғилни уйлатиш ҳам насиб этди…  Насиб этса набира навбати етди... 

Буларнинг ҳам бир ўзгача гашти бордир… Бирга бўлсак қолганига худо ёрдир...

Хали абиралaрга ҳам ният бордир… Кенгга кенгдир бу дунё, торга-чи тордир... 

Ёшлар тотув бўлинглар ушбу дунёда… Шунда бу хаётингиз доим бахордир...

Бугун Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади

Футбол янгиликлари
Спорт

Бугун Тошкентдаги марказий “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Бугун Ўзбекистонда футбол мавсуми расман якунланади. Финалда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.

Иқтидорли қизлар сараланди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан
Юртимизда иқтидорли қизларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти истеъдод соҳибалари сафини янада кенгайтириш, уларни янги-янги ижодий марралар сари руҳлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Гулистон шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур танловнинг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан сараланган 40 нафар қиз адабиёт, санъат, маданият, фан ва таълим каби йўналишлари бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.

– Ўзбекистон ёшлар мамлакатидир, – дейди Гулистон шаҳридаги 1-академик лицейнинг “Хорижий фанлар” йўналиши 2-босқич ўқувчиси Азизахон Зулфиқорова. – Президентимиз томонидан ёш авлодга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳар бир йигит-қиз учун чексиз имкониятлар яратмоқда. Бундай ишончга ҳар томонлама муносиб бўлиш бизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Танловда барча шарт бўйича энг юқори натижага эришиб, ғолиб чиққан қизлар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг меҳнати маҳсули бўлган каштачилик, тикувчилик, халқ амалий санъати буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

“Yangi аvlоd-2012” gаlа-kоnsеrti.

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

28 nоyabr kuni “Istiqlоl” sаrоyidа “Yangi аvlоd-2012” bоlаlаr ijоdiyoti fеstivаlining g’оliblаri ishtirоkidа gаlа-kоnsеrt o’tkаzildi. Ushbu galla konserda Biz Muloqot.Uz jamosi ham ishtirok ettik va sizga ushbu konsertdan olgan tasurotlarimiz xaqida ozgina bo'lsa ham aytib shu bilan bir qatorda konsert haqida malumot bermoqchimiz.Har yili o'tkaziladigan «Yangi аvlоd» — fеstivаlinig bu yilgi finаlidа 118 tа lаurеаt(nomizodlar) аniqlаndi, ulаrning оrаsidа 95 tа yakkа ishtirоkchi vа 23 tа ijоdiy jаmоа – jаmi 393 nаfаr o’g’il-qiz qatnashdilar.Ushbu loixada 2004 yildаn buyon O’zbеkistоnning turli xududlаrdаn 128 mingdаn оrtiq yosh iqtidоr sоxiblаri qаtnаshib kelmoqdalar.Fеstivаldа 6-14 yoshdаgi bоlаlаr klаssikа, vоkаl, milliy chоlg’u аsbоblаri, rаqslаr, shе`riyat, аdаbiyot vа tеаtr ssеnаriysi yo’nаlishlаri bo’yichа o’z iqtidоrlаrini nаmоyish etаdi.Fеstivаl lаurеаtlаrini tаqdirlаsh mаrоsimidа fаxriy xаy`аt а`zоsi sifаtidа rоssiyalik tаniqli bаstаkоr, Rоssiyadа xizmаt ko’rsаtgаn sаn`аt аrbоbi Аlеksаndr Jurbin ishtirоk etdi.“Yangi аvlоd-2012” fеstivаlining g’оliblаrgа diplоmlаrni Gulnоrа Kаrimоvа tоpshirdi.

Матиздан Кобальтгача: ўзбек автомобиллари дунё йўлларида

Блог им. akt84

  Бир вақтлар бу гапларни бировга айтсангиз ишонмасди: "Ҳу ўзимизнинг Анжанда ишлаб чиқарилаётган машиналаримизни чет элнинг телеканалларида кўрсатишди, уларда ҳам жуда харидоргир эмиш..." Ростда, ҳатто яқин ўтмишда ҳам машинанинг ўзи у ёқда турсин, фалончи уйига «дилбузар» олиб келибди деса, унинг нималигига қизиқиб, бир қишлоқ одам ёппасига ёпирилган кезлар бугун «узо-оқ тарих»га айланди. Бугун «уйингизда телевизор борми?» деб асло уялтирманг-у, кечагина от-аравалар чангитиб юрган тупроқ кўчаларимиздан асар ҳам қолмай, текис, равон, энг муҳими «чангимайдиган» йўлларда ўзимизнинг машиналар ўтиб-қайтаётганига нима дейсиз?! Энг қизиғи, бунга ҳозир ҳеч ким ажабланмайди…    ФАКТ:
1920 йилнинг бошларига қадар Ўзбекистонда от-улов асосий транспорт воситаси бўлиб хизмат қилган. Дастлабки автобус қатнови 1906 йилда Фарғона — Марғилон маршрутида йўлга қўйилган. 1910 йилга келиб Тошкентда чет элда ишлаб чиқарилган 8та кичик ва 1та 40 ўринли автобус қатнай бошлаган. 1921 йилда эса республика автомобиль транспорти ихтиёрида 40та енгил ва 15та юк автомобили ва Тошкент автомобиль таъмирлаш устахонаси бор эди.
(Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан)

Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатининг 2012 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Футбол янгиликлари
Спорт

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
           Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатининг 2012 йилдаги энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинди.Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев, Sports.Kz интернет-нашри йил давомида Қозоғистон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларнинг мураббийлари футболчилари ўртасидаги ўтказилган сўровнома якунига кўра, Қозоғистон Премьер-лигасининг 2012 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлиги ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги видеосеминар ўтказилди

Блог им. akt84
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 ноябрдаги 07-07/1-716-сонли мажлис баёнига мувофиқ. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлиги ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги тарғибот ва ташвиқот тадбирлари  жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 10.00 — 14.00 қадар ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари ва умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилот етакчилари учун Тошкент давлат юридик институтидан бошқариладиган видеосеминар ўтказилди.
Гулистон Давлат Университетида ҳам бўлиб ўтди.

Қариндошларни ўғирлаш

Футбол янгиликлари
Спорт
Юлдузларга муаммо. Машҳур бўлишнинг ўзига яраша қийинчилик ва ташвишлари бор. Масалан, кўп пул топадиган футбол юлдузларининг яқинлари ёки қариндошларини ўғирлаб кетиш тез-тез учрайди. Ғарблик журналистлар бундай нохуш воқеанинг такрорланиб тураётгани боис киднепинг иборасига қиёсан махсус термин ҳам ўйлаб топишди: «футнепинг». Афсуски, одам ўғирлаш ҳар доим ҳам яхшилик билан тугамайди. Тўғри, яқинда Халкнинг ўғирлаб кетилган синглиси жиноятчилар қўлидан озод бўлди. Лекин тарихда кўнгилсизлик билан хотима топган воқеалар ҳам йўқ эмас. «ССФ» нашри айнан Халкнинг синглиси билан рўй берган воқеалар хроникасига тўхталиш баробарида «футнепинг» номини олган аввалги жиноятлар архивини титкилаб кўрди.