avatar
Куч
3981.83
Рейтинг
+1479.43

Абдурахмонов Абдумалик Абдуғофирович

Мақолалар

Барчангизни Янги йил байрами билан табриклаймиз!

Блог им. akt84

Бугун 2013 йилнинг сўнгги санаси — 31 декабрь куни. Яна бир неча соатлардан кейин янги 2014 йил кириб келади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодкорлари номидан барча футбол ишқибозларини Янги йил байрами билан чин дилдан табриклаймиз. 2013 йил умуман олганда, анча барокатли келди. Ҳар бир соҳада ўсиш ва ривожланиш кузатилди. 2014 йил ҳаммамизга муваффақиятли келсин, айниқса футболимиз ривожланишдан тўхтаб қолмасин. Ишонамизки, ҳали ғалабали онлар олдинда.Ўзбек футболи дунёга секин-аста қадам қўймоқда. Яқин йиллар ичида азалий орзуларимиз ушалишига ишонамиз.Яна бир бора барчангизни Янги йил билан табриклаймиз!

Maktablarda zamonaviy AKT

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан


Xalq ta’limi vazirligi tomonidan xalqaro loyiha doirasida respublikadagi 694 ta umumta’lim maktabi zamonaviy o’quv-kompyuter sinfi va interaktiv elektron doskasi jihozlandi.manba:http://uzedu.uz/ va http://akt84.zn.uz//.


Mustaqillik yillarida navqiron avlod ta’lim-tarbiyasi, ularning istiqbolini ko’zlab olib borilgan keng ko’lamli islohotlar samarasi o’laroq, yurtimiz ta’lim tizimi tubdan isloh etildi. Umumta’lim maktablarining moddiy-texnik bazasi zamon talablari darajasiga ko’tarilib, ta’lim muassasalari yangicha qiyofa kasb etmoqda. Ta’lim-tarbiya jarayonlariga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish maqsadida nufuzli xorijiy tashkilotlar va jamg’armalar bilan hamkorlikda vazirlik huzurida qator loyihalar amalga oshirilmoqda. Jumladan, vazirlik qoshidagi Jahon Banki kredit mablag’lari hisobiga amalga oshirilayotgan “Maktab ta’limini rivojlantirish. 2-bosqich” loyihasining asosiy maqsadi ta’lim sifatini yanada yaxshilash, o’qitish samaradorligini oshirishga ko’maklashish, malaka oshirish tizimni takomillashtirish, umumta’lim maktablar 5-9-sinflarini zamonaviy o’quv-metodik material va resurslar bilan ta’minlashdir.


Виталий Денисов: - Мукофотни ўзимда олиб қолиш учун икки баравар ишлашимга тўғри келади

Футбол янгиликлари
Спорт

2013 йил якунларига кўра ўзбекистонлик спорт журналистлари миллий терма жамоамиз аъзоси, Москванинг “Локомотив”(Россия) клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни “Энг яхши футболчи” сифатида эътироф этишди. Кеча ўтказилган Ўзбекистон футбол федерациясининг ғолибларни тақдирлаш маросимида Виталий Денисов юксак мукофотни ташкилот раҳбари Мираброр Усмонов қўлидан қабул қилиб олди. В.Денисовнинг таъкидлашича, бу мукофот унга икки карра куч бағишлайди.


Фалькао: Роналду Мессидан кучлироқ

Футбол янгиликлари
Спорт

«Монако» клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» футболчиси Лионель Мессиларни таққослаб кўрди.«Месси ва Роналду — ҳозирги замоннинг энг муҳим футболчилари саналади. Шахсан менинг фикримга келсак: Роналду Мессидан кучлироқ», — дейди El Tiempo нашри Фалькао сўзларидан парча келтириб. Эслатиб ўтамиз, бу икки таққосланган футболчилар 2013 йилдаги «Олтин тўп» совринига номзодлардан саналишади.

“Барселона” энг бой клуб

Футбол янгиликлари
Спорт

Европада катта обрўга эга бўлган «Плури Консултория» консалтинг компанияси дунёнинг энг қимматбаҳо футбол клублари рейтингини ишлаб чиқди. Бу рейтингни тузишда асосан футболчиларнинг трансфер нархларига эътибор қаратилган. Унга кўра Испаниянинг «Барселона» клуби  «Реал» ва «Бавария»ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. «Барселона»ни мутахассислар 600 миллион еврога баҳолашган.  «Реал»нинг нархи 575 миллион, «Бавария»ники эса 493,2 миллион евро.  


Булардан кейинги тўртта ўринни инглиз суперклублари банд этган. 
 «Манчестер Сити» — 479 миллион
 «Челси» — 451
 «Манчестер Юнайтед» — 394 ва 
 «Арсенал» қарийб 365 миллион евро “тош босган”. 
 Ўнликдаги «Ювентус» 364, 
 «ПСЖ» — 363 ва «Тоттенхэм» 321 миллион еврога баҳоланди.

Бугун «Арсенал» - «Челси» ўйини. Ким 1-ўринга кўтарилади?Сиз кимга мухлислик қиласиз?

Футбол янгиликлари
Спорт

Бугун Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган — сўнгги учрашув бўлиб ўтади. Унда Лондон дербиси остида «Арсенал» жамоаси «Челси» клубини қабул қилади. Ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан баландроқ. Сабаби, мухлислар ўзининг чиройли ўйинлари билан кўпчилик диққат марказига тушиб улгурган «тўпчилар»дан фақат ғалаба кутилишмоқда.Ўтган турда Венгер шогирдлари «Сити»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учрашганди. Бугун эса, улар ғалаба қозониб, аввалги ишончни қайтаришлари керак бўлади. Аммо, бунга Жозе Моуринью кўнармикан? Бугун «Челси» осонликча очко улашармикан? Одатдан ҳар қандай Лондон дербиси муросасиз ўтиб келган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Челси» икки ўйинда ҳам «Арсенал»ни бир хил — 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу йилчи? Ким жадвалда биринчи ўринга кўтарилади?

Роналдо ва Зидан Хайян тўфонидан жабрланганларни қўллаш учун хайрия ўйини ўтказишади

Футбол янгиликлари
Спорт

Ўтмишнинг машҳур футболчилари – Роналдо ва Зидан 2014 йилнинг 4 март куни Швейцарияда Хайян тўфонидан жабрланган Филиппин аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун хайрия ўйини ўтказишади.Ушбу ҳар икки футболчи ҳам БМТнинг элчилари ҳисобланишади.Ўйин Берн шаҳридаги “Стад де Сюисс” стадионида бўлиб ўтади. “Янг Бойз” жамоаси Зидан ва Роналдо томонидан тузилган футбол юлдузларига қарши майдонга чиқишади.Учрашувдан тушган маблағнинг учдан икки қисми жабрланганлар оиласига юборилади.Эслатиб ўтамиз, Филиппинда содир бўлган тайфунда 5 минг нафар одам ҳалок бўлганди. Манба:http://sherali84.zn.uz/

Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлашди

Футбол янгиликлари
Спорт

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган салмоқли ҳиссаси, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан спорт соҳасида юқори натижаларга эришгани учун: Махсталиев Аббосбек Мухаммадалиевич (Тошкент шаҳри «Пахтакор» профессионал футбол клуби аъзоси), Мўминова Нафиса Алишеровна (шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси)га «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилди. Махсталиев Аббосбек Мухаммадалиевич Бизнинг вилоятимиздан ва Бизнинг қишлоғимиздан. Унга кейин фаолиятида омад тилайман.

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Хуш келибсан, моҳи Рамазон

Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2013 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2013 йил 9 август дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов


Тошкент шаҳри,2013 йил 7 август

"FIFA.uz"да Россия премьер лигаси!

Футбол янгиликлари
Спорт

Европада катта мавсум бошланиш арафасида. Табиийки, бизнинг мухлислар учун бу айни муддао.


14 июль куни Россия премьер лигасининг янги мавсуми старт олади. Сиз кутаётган кучли бешликни бошланадиган саналари ҳам маълум. Англия  (17), Италия  (25), Германия ва Франция чемпионатлари 9 август куни бошланса, Англия ва Испания 17 август куни старт олади. Ҳаммасидан кеч Италия «А-Серияси» 25 август куни дастлабки ўйинларини ўтказади. Шу муносабат билан «FIFA.uz» лойиҳаси ўзбекистонлик ишқибозлар учун Россия премьер лигасини очиқ деб эълон қилади. Ҳозирча Россия премьер лигаси учун таркиб тузишингиз мумкин. Аҳмедов ва Денисов каби етакчи ўйинчиларимизни Россияда тўп тепишлари боис, бу чемпионатга бўлган қизиқиш мухлисларда ўсган.Совғалар нима бўлади дейсизми? Лойиҳамизда иштирок эатётганлар биладиларки, совғаларнинг зўри бизда. Россия премьер лигасида ҳам шундай совғалар бўлади. Шу билан бирга 1-2 ўринларни қўлга киритган ишқибозларга «FIFA.uz» нишони туширилган олтин медаллар футболчиларимиз томонидан тан-танали тарзда топширилади.Қолган чемпионатлар учун супер совға бор! Бу ҳақда чемпионатлар йўлга қўйилганидан сўнг хабар берамиз.

Австралия эплай олмади. Япония — «ЖЧ-2014»нинг илк иштирокчиси!

Футбол янгиликлари
Спорт

Бугун Бразилия-2014 учун саралаш мусобақаси, 4-босқичнинг 8-тур ўйинларига старт берилди. Ушбу турдаги илк учрашув А гуруҳида Япония ва Австралия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.Ушбу учрашув кунчиқар юрт вакилларидан ҳам кўра «кенгурулар» учун аҳамиятлироқ эди. Сабаби оддий — Япония 13 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган ва фақат даҳшатли мўъжизагина уларни мундиал йўлланмасидан маҳрум этиши мумкин бўлса, 6 очко билан учинчи ўринда омонатгина турган Австралия учун йўқотиладиган ҳар бир очко жар томон ташланадиган катта қадам вазифасини ўтаб берарди. Шунга монанд австралияликлар гарчи сафарда майдонга тушган бўлсалар-да, учрашув давомида катта иштиёқ билан тўп сурдилар. Шунга монанд учрашувнинг 83-дақиқасига келиб Австралия терма жамоаси ҳисобни очди. Ҳар томонидан киритилган гол «кенгуру»ларга уч очко билан биргаликда, катта умид юлдузи вазифасини ҳам ўтаб бериши кутилганди, аммо...Жаҳонга машҳур концерн билан бир хил аталадиган Хонда исмли футболчи бу номни машҳур қилишда қолишмасликка аҳд қилган кўринади, қўшимча дақиқаларда ўзи ва ўша концернга тегишли бўлган номни таблога ёздириб қўйди. Якунда учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва энди Япония Бразилияга элтувчи авиачипталарга буюртма берса ҳам бўлаверади.ЖЧ-2014, 8-тур«А» гуруҳиЯпония — Австралия — 1:1Гол: Хонда (90+1, пен) — Оар (83).

Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди

Таълимдаги янгиликлар
Илм-фан

2013 йил 16 май куни Гулистон шаҳар Гулистон Давлат университетида Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлаш ва назорат қилиш механизими тўғрисида семинар ташкил этилди.


Ўқув семинарда Туман, шаҳар халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, ташҳиз маркази раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-хунар коллежлари, акудемик лицей директорлари, «Маҳалла» жамоат фонди худудий тузилма рахбарлари иштирок этишди.

«Бавария» - «Барселона». Бўлиниш кузатиладими?

Футбол янгиликлари
Спорт

Европа Чемпионлар лигасининг энг қизиқарли ва ҳаяжонли кунларига ҳам етиб келдик. Бугун ва эртага икки Германия шаҳрида суперўйинлар бўлиб ўтади. Иккинчи ўйин ҳақида бироз кейинроқ гаплашармиз.Биринчи ўйин хусусида гаплашсак. Бугун «Бавария» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Тўра Сулаймоннинг «Гул бир ён, чаман бир ён» деган мисралари бўларди. Бу оқшом ҳам — дунё бир ён, «Барса» мухлислари бир ён, бўладими? Шунақага ўхшайди. Бугун «Реал» мухлислари «Бавария» томонига ўтишса, эртага «Барса» мухлислари «Боруссия» тарафига ўтишади. Ўзи шунақа, бошқачаси бўлмайди. Бу ҳақида гапираверамиз, ёзаверамиз. Дунё матбуотига назар ташласак, кўпчилик бу жуфтликда немис клубининг қўли баланд келишини тахмин қилмоқда. Бизнингча, хулоса қилишга шошилмаган бўлардик. «Барселона» ҳар қандай кўринишда ҳам гранд ҳисобланади. У Мессисиз ҳам жуда кучли. Тўғри, «Бавария» бу мавсумда анча ишончли ўйнамоқда. Аммо, бу жуфтликнинг тақдири Каталонияда пенальтилар сериясигача бориши мумкин. Ҳар ҳолда, иккичидан бири осонликча ютқазиб қўймайди. Тошкент вақти билан соат 23.45да ТВ қаршисига чорлаб қоламиз. Зеро, бунақа ярим финал баҳслари ҳар куни ҳам бўлавермайди. Майли, кучлилар ғалаба қозонсин. Бошқаси қизиқ эмас.

Диққат! FIFA.UZ орқали iPhone 5 ютиб олинг!

Футбол янгиликлари
Спорт

Хурматли футбол ишқибозлари! Сизда FIFA.UZ орқали iPhone 5 ютиб олиш имконияти бор! Бунинг учун олий лиганинг 5-турида сизни жамоаингиз энг кўп очко тўплаши лозим.5-турда энг кўп очко жамғарган иштирокчи iPhone 5 соҳибига айланади! Ушбу мусобақа, 5-тур натижалари 15 апрель (душанба) куни эълон қилинади. Эслатма: ушбу соврин фақат 5-тур ўйинларида тўплаган очколарга кўра берилади. Яъни, умумий жадвал эмас айнан 5-турда энг кўп очко тўплаган иштирокчига соврин топширилади.Агар 5-турда бир нечта иштирокчиларнинг очколари тенг бўлиб қолса, кейинги 6-турда айнан мана шу энг кўп очко тўплаган иштиркчилар яна соврин учун «жанг»ни давом эттиришади. Шу тариқа битта ғолиб аниқланмагунча иштирокчилар курашни давом эттиришади.Шундай экан, FIFA.UZдаги жамоаингизни жанговор ҳолатга келтиринг ва совринга эга бўлинг!Шошилинг, 5-тур дедлайни 12 апрель 12:00 гача!

Манчестер дербисида «Сити» ғалаба қозонди

Футбол янгиликлари
Спорт

Англия Премьер-лигаси 32-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Манчестер Сити» баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда мехмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бироз бўлсада биринчи ўрин билан ўртадаги фарқларини қисқартиришга муваффақ бўлишди.Учрашувнинг 52-дақиқасида Милнер ҳисобни очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб Жонс Компани ёрдамида жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.Бироқ 78-дақиқада Агуеро томонидан индивидуал махорат эвазига киритилган гол «кўклар»га ғалаба келтирди.15 очколик фарқ энди 12 очкога етди, бироқ «Манчестер Юнайтед» чемпион бўлишига «Манчестер Сити»нинг ашаддий мухлислари ҳам ишонишмаётган бўлсалар керак, кузатамиз бундан буёғига воқеалар қандай ривож топаркин.Англия Премьер-лигаси, 32-тур«Манчестер Юнайтед» – «Манчестер Сити» 1:2 (0:0)Голлар: 0:1 – 52 Милнер, 1:1 – 59, автогол Компани, 1:2 – 78 Агуэро.«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Эшли Янг (Кагава, 90), Кэррик, Гиггз, ван Перси, Уэлбек (Валенсия, 80), Руни (Х. Эрнандес, 85).«Манчестер Сити» – Жо Харт, Сабалета, Настасич, Компани, Клиши, Яя Туре, Бэрри, Насри (Агуэро, 71), Сильва (Лескотт, 90), Милнер, Тевес (Хави Гарсия, 90).Огоҳлантиришлар: Сильва (29), Руни (32), Компани (42), Тевес (85), Бэрри (90), Сабалета (90), Рафаэл (90), Валенсия (90).Манба: www.uff.uz