avatar
Куч
3981.83
Рейтинг
+1479.43

Абдурахмонов Абдумалик Абдуғофирович

Мақолалар

Энди "Бунёдкор" стадионини Келин-куёвлар айланиб чиқишлари мумкин

Футбол янгиликлари
Спорт

Ёш келин-куёвлар стадионни айланиб чиқишга рухсат сўрашди ва уларга барча шароитлар яратиб берилди. Кутилмаганда таблода ўзларининг суратларини кўриб, ҳайрон қолишди.


СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА — ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ

Блог им. akt84

Шу кунларда юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, махсус мактаб-интернатлар ҳамда Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия олаётган, мунтазам спорт билан шуғулланаётган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизларга Президент совғаси — спорт кийимларини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.Таъкидлаш жоизки, бу хайрли тадбирлар мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг яна бир тасдиғидир.Cирдарё вилоятида ҳам умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, махсус мактаб-интернатлар ҳамда Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия олаётган, мунтазам спорт билан шуғулланаётган ўқувчи қизларга Президент совғаси — спорт кийимларини топшириш маросимлари кўтаринки руҳда ўтказилди.Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ана шундай тадбирда вилоятда аҳолини спортга кенг жалб этиш, айниқса, хотин-қизлар ва болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бугунги кунда Сирдарёда 27500 нафар ёшлар спорт билан шуғулланмоқда. Уларнинг 10,2 минг нафари қизлардир. Ўғил-қизлар орасида бадиий гимнастика, сузиш, стол тенниси каби спорт турлари тобора оммалашиб бораяпти.Ўзига хос байрамга айланиб кетган тантанали маросимларда вилоят бўйича жами 4555 нафар ўқувчи қизга спорт кийимлари улашилди.

Tabriknoma

Блог им. akt84

   


Aziz va muxtarama ta'lim tizimi fidoiylari bo'lmish ayollarimiz-qizlarimiz. Sizlarni Sirdaryo viloyatida faoliyat ko'rsatayotgan barcha xalq ta'limi xodimlar nomidan, go'zallik va nafosat bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etaman. Mustaqil diyorimiz kеlajagi bo'lmish yosh avlodga ta'lim-tarbiya bеrishdagi mashaqqatli va sharafli ishlaringizda omadlar tilayman. Jamoangiz, shogirdlaringiz va oilangiz baxtiga doimo sog'-salomat bo'ling. Bahorning gulidan Sizga guldasta Chin yurak so'zimiz unga payvastaBir asr yashangiz, yana nim chorak Aziz ayollar, bayramingiz bo'lsin muborak


Sirdaryo viloyati xalq ta'limi boshqarmasi 

«Реал» чорак финалда курашни давом эттиради

Футбол янгиликлари
Спорт

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Реал» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.Аввалига Серхио Рамос автогол муаллифига айланди. 66-дақиқада Лука Модрич ҳисобни тенглаштирди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса, Криштиану Роналду жамоасининг иккинчи голини киритди.Ммайдон эгалари баҳсни 10та бўлиб якунлашди. Нани 56-дақиқада қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.Ўйин охирларида «МЮ» тинимсиз ҳужумларни уюштирди. Аммо, «Реал» ҳимоячилари ишончи ўйин намойиш этишди.Шу тариқа Жозе Моуринью шогирдлари муҳим ғалабани қайд этишди ва кейинги босқичга йўл олишди.Чемпионлар лигаси, 1/8 финал «Манчестер Юнайтед» – «Реал» Мадрид — 1:2Голлар: 1:0 – 48, автогол Рамос, 1:1 – 66 Модрич, 1:2 – 69 Роналду. «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Видич, Эвра, Кэррик, Клеверли (Руни, 73), Нани, Уэлбек (Эшли Янг, 81), Гиггз, ван Перси.«Реал Мадрид»: Диего Лопес, Арбелоа (Модрич, 59), Рамос, Варан, Коэнтрау, Хедира, Алонсо, Ди Мария (Кака, 45), Ўзил (Пепе, 71), Роналду, Игуаин.Огоҳлантиришлар: Эвра (18), Арбелоа (38), Кэррик (72), Кака (73).Майдондан четлатиш: Нани (56).Биринчи учрашув – 1:1.

Бугун яна Класико. «Барселона» Мадридга етиб келди

Футбол янгиликлари
Спорт

Бугун Испания чемпионати 26-тур доирасида «Реал» ва «Барселона» клублари ўртасида навбатдаги класико баҳси бўлиб ўтади.Каталонияликлар кеча, маҳаллий вақт билан соат 20.30 да Мадридга етиб келганлар. «Барселона» делегацияси таркибида 19 нафар футболчи ва 13 нафар клуб ходими бор. Улар орасида клуб президенти Сандро Росель ҳам Мадридга келган.Эслатиб ўтамиз, жароҳат олган Хави Барселонада қолган. Шунингдек Эрик Абидаль, Мартин Монтойя ва Хонанат Дос Сантослар ҳам ўйин рўйхатидан жой олмаганлар. Месси эса гарчи рўйхатдан жой олган бўлсада, касаллиги туфайли майдонга тушмаслиги айтилмоқда.Ўз навбатида «Реал» мураббийлар штаби ҳам Ла лигадан кўра Чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтадиган жавоб ўйинини муҳим деб билганлар ва Криштиану Роналду, Рамос ва Варан каби футболчиларни захирада ушлаб қолишни маъқул кўрмоқдалар.Аммо бу ҳолат Класикога таъсир қилмаслиги аниқ. Чунки каталонияликлар уч кун олдин Испания Кубогидаги мағлубият аламини олишга ҳаракат қилсалар, «Реал» ўша ғалаба завқини ушлаш учун интилишлари аниқ.Манба: www.uff.uz 

Буюкликка 23та исбот

Футбол янгиликлари
Спорт


Қаримас Райан Гиггз ҳамон сафда. Шунчаки, оддий эмас, илғорлар сафида. «МЮ»нинг ўйинига қараб, уэльслик фахрийнинг ролига эътибор беринг. Дарҳақиқат, кишида ҳавас уйғотади.


«Санфречче Хиросима» - «Бунёдкор» - 0:2

Футбол янгиликлари
Спорт

«Санфречче Хиросима» (Япония) — «Бунёдкор» (Ўзбекистон) — 0:2 (0:1)Ҳакамлар: Мухаммад Абдулкарим Муҳаммад, Солих Муҳаммад Ал-Марзуқи, Мухаммад Жасим Ал-Мехайрий, Ҳамад Аҳмад Хошимий (барчаси – БАА)Голлар: Александр Пишур, 45 — 0:1. Фозил Мусаев, 87 — 0:2. «Санфречче Хиросима»: 1.Нишикава Шусаку, 4.Хироки Мизумото, 5.Казухико Чиба, 6. Аояма Тошихиро, 9.Наоки Ишихара, 10. Йоиро Такахаги (7.Кожи Морисаки, 68), 11.Хисато Сато, 15. Томотака Окамото (35.Кожи Накажима, 80), 16. Сатору Ямагиши, 20.Хиронори Ишикава, 33.Цукаса Шиотани.Захирадагилар: 8.Казуюки Морисаки, 13.Такуя Масуда, 17.Хьюн Жин Парк, 24.Гакуто Ноцуда, 27. Кохеи Шимицу, «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев, 78), 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Александр Пишур (17.Камолиддин Мурзоев, 67), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 18.Фозил Мусаев, 19.Жасур Ҳасанов (33. Олег Зотеев, 88), 23.Саҳоб Жўраев.Захирадагилар: 3.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 21.Сардор Рашидов, 25. Муротжон Зухуров, Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян 35, Назоратчи: Сун Баожие (Хитой)Комиссар: Ким Донг Ки (Жанубий Корея)

Ўзбекистон чемпионига — 100, Ўзбекистон кубоги соҳибига 50 миллион сўм мукофот берилади

Футбол янгиликлари
Спорт

Бугун ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магомедовнинг хабар беришича, 2013 йилги мавсумда мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби моддий рағбатлантирилади. «2013 йилди Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган жамоа 100 миллион сўм, Ўзбекистон кубоги соҳибига эса 50 миллион сўм миқдорида мукофот ажратилади. Ўтган йили Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққан жамоага 100, финалчига 50 миллион сўм мукофот берилганди. Бошланаётган мавсумда эса мукофотлаш тизимига мана шу тарзда ўзгартириш киритдик», дейди ЎзПФЛ бош директори.Манба: www.stadion.uz.

Ўзбек футболи мавсумининг омадли бошланиши. «Пахтакор» муҳим ўйинда ғалаба қозонди

Футбол янгиликлари
Спорт

Осиё Чемпионлар лигаси-2013 мусобақасининг 1-тур учрашувларидан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Ал-Иттифоқ» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, «Пахтакор»нинг ғалабаси билан якунланди. Муросасиз кечган ўйиннинг 73-дақиқасида захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов зийраклик билан дарвозага йўллаб қўйди. Қўшиб берилган дақиқаларда араблар вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа «Пахтакор» муҳим ғалабани қайд этди. Бу эса, ўзбек футболи учун бошланган янги мавсумнинг омадли бошланишидир. Умид қиламизки, эртага «Бунёдкор», ундан кейин эса Ўзбекистон миллий термаси ғалабали онларни давом эттиришади.ОЧЛ-2013, 1-тур«Пахтакор» — «Ал-Иттифоқ» — 1:0Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (73).

Яна «классико», яна ўша тўқнашув

Футбол янгиликлари
Спорт

Ҳа, аллақачон тушиниб етдингиз. Бугун Испания кубогининг ярим финал — жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Унда Каталониянинг «Барселона» жамоаси Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади.Бу жамоаларнинг пойтахтдаги биринчи учрашувларида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кўз очиб, юмгунча жавоб учрашувига ҳам етиб келдик. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 01.00да бошланади. Кўпчилик футбол мутахассислари ва букмекерлик корхоналари Барселона«нинг ғалабасини башорат қилмоқда. Аслида, башоратлар ҳар доим ҳам ўзини оқламаслигини дунё тажрибаси кўрсатиб турибди.Бугун „Реал“ финалга чиқиш учун бор кучини ташлайди. „Барса“ бўлса, доимий ишини қилишга уриниб кўради. Бундан эса, фақат футбол ишқибозлари ютишади. Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик ғолиби финалда „Севилья“ — »Атлетико" клубиларининг ғолиби билан кураш олиб боради.Кучлиларга омад! Сизнингча ким ғолиб бўлади...

Довруғи дунёга достон дербилар

Футбол янгиликлари
Спорт


 


 Бир сўз билан айтганда, дерби!Футбол мавсуми ўртача ҳисобда тўққиз-ўн ой давом этади ва камдан-кам жамоаларгина ушбу давр мобайнида кучли барқарор ўйин намойиш эта оладилар.


Мен барибир «барса»чиман!

Футбол янгиликлари
Спорт

Инсон нимаси билан гўзал? Хулқи, одоби ёки ташқи кўриниши билан. Шу билан бирга дарди билан. Агар инсонда дард бўлмаса, ўзидан инсон статусини олиб ташласа ҳам бўлади. Дард борки – қалб бор. Дардсиз инсонни ҳам севиш мумкиндир, лекин бу катта азоб!Икки кун олдинги ўйинни ҳамма кўрди.


Милан 2:0 Барселона

Футбол янгиликлари
Спорт

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари доирасидаги «Милан» ҳамда «Барселона» клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.


 


yukla.uz/sport/1958-milan-20-barselona.html


«Энг яхши»ларни тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

Футбол янгиликлари
Спорт

 


20 февраль куни «Зарафшон» киноконцерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 2012 йил якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Унда 2012 йил лауреатлари тақдирланди. ЎФФ 2012 йил якунларига бағишланган тадбирда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган шахслар, мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар, журналистлар ва бошқаларга «O’zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонларини топширилди. 7 номинацияда эса, йилнинг энг яхшилари аниқланди.Қуйида «Зарафшон» киноконцерт залида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – ЎФФ матбуот хизмати ҳодими ҲасанПирмуҳамедов.


ФИФА «Бунёдкор» стадионини тасдиқлади

Футбол янгиликлари
Спорт

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич учрашуви ўтказиладиган жой сифатида Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) томонидан расман тасдиқланди.18 февраль куни Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФА Жаҳон чемпионати ва Олимпиада саралаш мусобақалари департаменти раҳбари Гордон Савичдан хат келиб тушди. Ушбу хатда ФИФА пойтахтдаги «Бунёдкор» стадионини Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказиладиган расмий жой сифатида тасдиқлади.Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни «Бунёдкор» стадиони ОФК мусобақалар ўтказиш департаменти менежери Павел Лузанов томонидан инспекция қилинган эди. Кейинроқ, Ўзбекистон Футбол Федерациясига ОФКдан расмий хат келган ва унда «Бунёдкор» стадиони инспекциядан муваффақиятли ўтгани ҳамда халқаро расмий ўйинларни қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилинган эди.Қўшимча сифатида, Ўзбекистон – Ливан учрашуви 26 март куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни сингапурлик Абдулмалик Абдулбашир бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишони таъсис этилди

Футбол янгиликлари
Спорт

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси қарорига кўра, «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди.Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроқўми мамлакат футболини ривожлантириш ва оммавийлаштиришга улкан ҳисса қўшаётган, иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш, тайёрлаш ва тарбиялашда салмоқли хизмат қилаётган, халқаро футбол майдонларида Ўзбекистон номини ва байроғини баланд кўтариш йўлида меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонини таъсис этди.Эсдалик нишони қалқон шаклида сариқ рангли мис қуймасида тайёрланган бўлиб, ички қисми футбол майдонининг бир қисмини эслатувчи яшил фонга лотин ҳарфларида, сариқ рангда «UFF» – Ўзбекистон Футбол федерациясининг инглиз тилидаги қисқартмаси ёзилган. Нишоннинг пастки қисмида, футбол тўпини акс эттирувчи тилла суви юритилган айлана ичига бўртирилиб шакл берилган фианит – қимматбаҳо шиша кўз ўрнатилган. «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишони, Ўзбекистон футболида кўрсатган хизматлари учун, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам топширилиши мумкин.Эсдалик нишони ЎФФ Президенти номидан тантанали равишда топширилади.