Барчангизни Янги йил байрами билан табриклаймиз!
Блог им. akt84Бугун 2013 йилнинг сўнгги санаси — 31 декабрь куни. Яна бир неча соатлардан кейин янги 2014 йил кириб келади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодкорлари номидан барча футбол ишқибозларини Янги йил байрами билан чин дилдан табриклаймиз. 2013 йил умуман олганда, анча барокатли келди. Ҳар бир соҳада ўсиш ва ривожланиш кузатилди. 2014 йил ҳаммамизга муваффақиятли келсин, айниқса футболимиз ривожланишдан тўхтаб қолмасин. Ишонамизки, ҳали ғалабали онлар олдинда.Ўзбек футболи дунёга секин-аста қадам қўймоқда. Яқин йиллар ичида азалий орзуларимиз ушалишига ишонамиз.Яна бир бора барчангизни Янги йил билан табриклаймиз!